ЕЧЛ чорак финалига қуръа ташланди!

Киритилди: 18 Марть 2016 17:07 Кўрилди: 602
ЕЧЛ чорак финалига қуръа ташланди!

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташланди. Мадриднинг "Реал" жамоаси бу босқичда "Вольфсбург"га қарши баҳс олиб боради. Дастлабки баҳс Германияда бўлиб ўтади. 

"Бавария" эса Португалиянинг "Бенфика"сини дастлабки ўйинда ўз майдонида қабул қилади.  Чорак финалда Испаниянинг икки жамоаси тўқнаш келадиган бўлди. "Барселона" ва "Атлетико" ўртасидаги дастлабки учрашув "Камп Ноу"да ўтказилади. Ниҳоят тўртинчи жуфтликни "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" жамоалари ташкил қилишди.

ЕЧЛ, Чорак финал жуфтликлар
"ВОЛЬФСБУРГ" (Германия) - "РЕАЛ МАДРИД" (Испания)
"БАВАРИЯ" (Германия) - "БЕНФИКА" (Португалия)
"БАРСЕЛОНА" (Испания) - "АТЛЕТИКО" (Испания)
"ПСЖ" (Франция) - "МАНЧЕСТЕР СИТИ" (Англия)
Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 5-6 апрель, жавоб ўйинлари 12-13 апрель кунлари бўлиб ўтади.
 

Манба: std.uz
Рукн: Жаҳон футболи Калит сўзлар: қуръа, чорак, финалига, ташланди, ЕЧЛ