Жанни Инфантино АҚШга юқори баҳо бермоқда

Киритилди: 02 Апрель 2016 10:29 Вторник Кўрилди: 517
Жанни Инфантино АҚШга юқори баҳо бермоқда

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўзида ўтказиши мумкин бўлган АҚШдаги спорт инфратузилмасига баҳо берди.

«АҚШ истаса эртагаёқ мундиални қабул қилиши мумкин. Бу мамлакатлаги инфратузилма йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда, ички чемпионат ҳам кейинги йилларда тезлик билан ривожланишни бошлади. Хусусан, аёллар футболи. Ўтган йили мен Ванкувердаги жаҳон чемпионатини кузатдим, америкаликлар жуда кучли жамоа тузишганини кўрдим.
Эркаклар жамоаси ҳам 1990 йилдан буён жаҳон чемпионатларида қатнашиб келмоқда. Натижалар яхшиланган.
Америка халқи бошқа спорт турлари қаторида футболни ҳам севади. Ҳозирча у ерда футбол – севимли спорт турларидан бири, келгусида энг севимлиси бўлади.
2026 йилги жаҳон чемпионатига тўхталадиган бўлсак, аввалига АҚШ ариза топшириши керак бўлади, кейин биз буни муҳокама қилишимиз мумкин», – дейди Инфантино.

Манба: occer.nbcsports.com, kun.uz
Рукн: Жаҳон футболи Калит сўзлар: юқори, Инфантино, Жанни, бермоқда, баҳо, АҚШга