“Локо” ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди

Киритилди: 18 Ноябрь 2016 08:37 Кўрилди: 293
“Локо” ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Олий Лига тугашига бир тур қолганда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Бугун Олий Лига 29-туридан ўрин олган уч учрашув бўлиб ўтди. Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ушбу турда ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур дурангдан сўнг “Бунёдкор” сўнгги турда “Локомотив”га етиб олиш имконини қўлдан чиқарди. Шу тариқа, “Локомотив” илк маротаба Ўзбекистон чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.

Турнинг яна икки ўйинида “Қизилқум” сафарда “Нефтчи”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, яна бир учрашувда “Машъал” ўз майдонида “Бухоро”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
17 ноябрь (пайшанба)
«Нефтчи» (Фарғона) – «Кизилкум» (Навоий) - 0:1.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Н. Рўзимов (Урганч), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент). 
Гол: И. Юнусов (66 пенальти).
 
«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро) – 2:0. 6123 томошабин.
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий)– 8.5, А. Маражабов (Андижон)– 8.5, З. Абдураҳмонов (Андижон)– 9.0, А. Рубаков (Тошкент)– 9.0.
Назоратчи: А. Попов (Тошкент). 
Голлар: С. Абдураимов (42), Ҳ. Муртазоев (81).
Огоҳлантиришлар: В. Павленко (52), З. Тўраев (54), А. Деркач (86) – М. Фомин (29), Ш. Саломов (33), Ш. Муллажонов (69), Р. Мельзиддинов (90+4).
 
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) – 1:1. 507 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) – 8.8, Р. Серазетдинов (Тошкент) – 9.0, А. Снетков (Тошкент) – 9.0, Д. Акмалов (Тошкент) – 9.0.
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент). 
Голлар: Д. Ҳамдамов (72 пенальти) – А. Абдуллаев (30).
Огоҳлантиришлар: Д. Аҳмадалиев (40), А. Шораҳмедов (53) – И. Исоқжонов (33), А. Парванов (90+3).
Четлатиш: А. Мамазоитов (71, Навбаҳор).

Манба: pfl.uz
Рукн: Ўзбек футболи Калит сўзлар: қўлга, чемпионлигини, Ўзбекистон, ўз, тарихида, Локо, киритди, илк, бор