“Косонсой” футбол клуби

Киритилди: 11 Февраль 2015 13:45 Кўрилди: 4613

 

Туманда дастлабки профессионал жамоа 1978-1979 йилларда «Косонсойчи» номи билан ташкил этилган. 1979   йил  собиқ  Иттифоқ  даврида  Ўзбекистон биринчилигида "Косонсойчи" номи билан қатнашган.  1980 йил Республикамиз чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган ва 1985 йилгача Республика миқёсидаги мусобақаларда  мунтазас иштитрок этиб келган.

1985 йилдан собиқ Иттифоқ чемпионатининг иккинчи лига 7-минтақа(зона)сида қатнашиб 1986 йил олтинчи ўрин, 1988 йил кумуш медалга сазовор бўлган.  1990-1991 йилларда "Буферний" лигада иштирок этган.
Ўзбекистон миллий биринчилигида олий лигада 1992- 1993-1996-1997-1998 йилларда "Кушон" номи билан қатнашган. 156 та ўйин (40 ғалаба, 25 дуранг, 91 мағлубият) ўтказган. Олий лигада беш мавсум қатнашган.
Жамоани турли йилларда Влерий Василенко, Авхат Абдулин, Олег Бугаев, Николай Любарцев, Валерий Десятчиков, Равил Багоутдинов, Валерий Любушин, Бахтиёр Бобоев, Толиб Бобоев, Усмон Асқаралиев каби мутахассислар бошқаришган.
 
Биринчи лигада 1994-1995-1999-2004 йилгача саккиз мавсум тўп сурган.
2005 йил иккинчи лигада, “Косонсой-Заковат" номи билан қатнашган. 
2006-2007 йил биринчи лигада
2008-2009 йилларда II-лига(Наманган вилояти чемпионати)да ғолиб бўлган.
2010 йилдан бошлаб Ўзбекистон Миллий чемпионатининг биринчи лигасида "Косонсой Умид" номи билан қатнашди.
2011 йилдан "Косонсой Интерфутбол" номи билан қатнашмоқда. 
2007 йилдан бошлаб жамоани Меҳмон Солихўжаев бошқариб келмоқда.  Мазкур мутахассисга мураббийлар Абдулвосит Азизов ва Мукаррам Маҳмудовлар ёрдам бериб келишмоқда.
Машҳур косонсойлик собиқ футболчилар: Илҳом Бобоев, Бахтиёр Бобоев, Толиб Бобоев,Ҳамиджон Дадажонов, Нуриддин Ғофуров, Акмал Ғофуров, Олим Юсубалиев, Абдулвосит Азизов, Меҳмонхўжа Солихўжаев, Умид ва Бахтиёр Жўраевлар, Абдусамат Дадажонов, Муминжон Мажидов, Шуҳрат Бозоров, Шодмон Пўлатов, Шерзод Мамасолиев ва бошқалар.
Ҳозирда бошқа жамоада фаолият кўрсатаётган косонсойлик ягона футболчи: Абдураззоқ Жўраев(Хотира-79)

Рукн: Тарих Калит сўзлар: футбол, Косонсой, клуби